2018-08-20 12:38:45

МУСТАҚИЛ БОСМА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙЎЛИДА

17 август куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондитомонидан жорий йилнинг август ойига қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида ахбороти тингланди.

—Жамоат фондига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси қарорига асосан ажратилган субсидия доирасида жорий йили 550,0 млн.сўм миқдорида ташкил этди. Шунингдек, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкилоти томонидан лойиҳа доирасида ажратилган 250,0 млн.сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобига ўз фаолиятини олиб борди, — деди тадбирда сўзга чиққан Жамоат фонди директори С.Юсупов.

Ҳисобот даврида Жамаот фонди томонидан марказий ва ҳудудий босма ОАВ журналистлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари вакиллари учун бевосита Фонд иштирокида 18 та йирик тадбирлар ҳамда 12 та ҳудудий анжуманлар, 12 та медиатурлар ташкил  этилиб (жами 42та), уларда 1000 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашди.

Шунингдек, Жамаот фонди томонидан 40 дан ортиқ ахборот соҳаси ривожига оид таҳлилий материаллар ва ҳисоботлар тайёрланди.

Фонд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш Давлат дастури”нинг тегишли бандларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йилдаги фаолиятини тамомила қайта кўриб чиқди ҳамда қуйидаги амалий тадбирларни ташкил этди:

 “Давлат дастурларини амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ўрнатиш: журналист масъулияти ва ҳуқуқлари” бўйича лойиҳалар, жумладан, ҳудудларда 12 та семинар ҳамда 12 медиатурлар ташкил этилди;

“Матбуот хизматлари фаолиятида ҳамда босма нашрларнинг янги босқичга олиб чиқишда интернет технологияларини қўллаш борасидаги кўникмалар” мавзусида семинар. 

Мазкур семинарда Фонд экспертларининг модераторлигида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматлари ва миллий веб-сайтлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари чуқур муҳокама қилинди.

 “Интернет тармоғида миллий сегментни фаол ривожлантириб, ҳудудлардаги ахборотлар билан тўлдиришнинг янги услублари” мавзуида ҳудудий ва марказий ОАВда фаолият олиб бораётган журналистлар иштирокидаги 3 кунлик семинар тренинглар ўтказди.

 “Блогерлар чемпионати” ташкил этилди. Мазкур чемпионатдан кўзланган мақсад ўзбек тилида блог юритаётган барча ижтимоий тармоқларда фаол бўлганларни жамъ қилиш ва шу орқали блогерлар билан ижтимоий ҳамкорликни ўрнатиш бўлди.

Юқоридаги тадбирларда Фонд экспертларининг модераторлигида журналистиканинг ривожланиш тенденциялари, ушбу ишларнинг бугунги ҳолати ва истиқболдаги масалалари таҳлили, интернетнинг миллий сегментини ўрганиш ва самарали ривожлантириш, мазкур соҳада фаолият юритиб келаётган ОАВ вакилларининг Интернет ва ижтимоий тармоқларда мамлакатда юз бераётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий ва маърифий ҳамда халқаро хусусиятга эга воқеалар ҳақидаги холисона ва сифатли ахборот билан тўлдириш, ташқи бузғунчи таҳдидларга қарши туриш, жамоатчилик фикри, айниқса ёшларни ёт ғоялар ва маданий таъсирлардан муҳофаза қилиш, миллий янгилик Интернет манбаларининг янада ривожлантиришга, оммабоп ижтимоий тармоқларда давлатимиз сиёсатининг ижобий имиджини илгари суришда, жамоатчиликка етказиладиган ахборотларни ёритиш ва таҳлил қилишда журналистнинг масъулиятини оширишга қаратилган муаммолар таҳлил этилди ҳамда тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди. 

“Глобал тармоқда диний-маърифий мавзуларни ёритишга қаратилган таҳлилий қарашлар” мавзусида семинар-тренинглар ташкил  этилди.

Фонд экспертлари мамлакатимизда буюк аллома бўлган аждодларимиз меросини ўрганиш, миллий-диний қадриятларимизни тиклаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод онгида ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишдан иборат бўлган бир қанча ишларни амалга оширдилар.

Шу билан бирга, Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган “Омонхона” оромгоҳида вилоят фотожурналистлари иштирокида “Фотожурналистлар томонидан репортажлар тайёрлаш” лойиҳаси ташкил этилди.

Мазкур даврда Фонднинг халқаро алоқалари мунтазам фаоллашиб борди. Хусусан, 2018 йилнинг 18 май ойида ЮНЕСКО ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида меморандум имзоланди. Ҳозирда худди шундай меморандумни ЕХҲТ ташкилоти билан тузиш борасида тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, Туркия Республикаси Кастамону давлат университети билан ўзаро ҳамкорлик келишувига эришилди. Унга кўра, Жамоат фонди тавсияси билан Медиа йўналишида ҳар йили 10 нафар талабалар магистратура ва докторантура босқичига бепул ва имтиҳонсиз қабул қилинади.  Шу билан бирга келишувга биноан ҳар йили 2 маротаба халқаро мутахассислар иштирокида ташкил этиладиган тренингда юртимиз журналистлари иштирок этиб ўзларининг малакалари ва билимларини ошириб қайтадилар. Айни пайтда, АҚШ Мичиган университети билан ҳам мана шу масала бўйича музокаралар олиб борилиб, йил якунига қадар ҳамкорлик меморандуми имзоланаши кутилмоқда.

Мана шу ойнинг биринчи 10 кунлигида Туркия газетачилари федерацияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, Ўзбекистондаги изчил ўзгаришлар тўғрисида тайёрланган таҳлилий материлалларни 40 дан зиёд газетада ёритиб боришга эришилди. Бу эса албатта, юртимиз тўғрисида холис ахборотларнинг тарқалиши ҳамда ижобий имиджини янада ошишига хизмат қилади.

Фонд ташкилот уставидан келиб чиқиб, ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлаётган кўплаб мавзу ва масалалар, хусусан ОАВ ҳамда  давлат ва жамоат ташкилотлари, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият тизимига кирувчи органлар ўртасидаги самарали ва ўзаро фойдали алоқаларни ўрнатишга, ижтимоий шериклик концепцияси асосида фаолият олиб боришга эътибор бермоқда, натижада мазкур йўналишда мавжуд бўлган муаммолар тизимли равишда бартараф этилмоқда.

Сурайё ИМОМОВА,

“Туркистон-пресс”