2018-08-20 12:44:25

“ЎЗБЕКИСТОН” МЕҲМОНХОНАСИ ХУСУСИЙЛАШТИРИЛАДИ

Тошкент шаҳридаги «Ўзбекистон» меҳмонхонасининг давлат улуши савдога чиқарилади. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Қайд этилишича, «Отель Ўзбекистон» МЧЖ низом капиталида 80,13 фоизни ташкил қиладиган давлат улуши сотувга чиқарилади. Унинг бошланғич нархи ҳозирча эълон қилинмаган.

Меҳмонхонанинг янги мулкдорлари уни янгилаш ва лозим бўлган тақдирда тўлиқ қайта таъмирлаш мажбуриятини зиммасига олиши керак бўлади. Меҳмонхонанинг тўлиқ қиймати уч йил ичида давлатга тўланади.

“Туркистон-пресс”