2018-08-20 15:49:21

СЛОВЕНИЯ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Жорий йилнинг 18 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов Словения Республикаси Адлия вазири Горан Клеменчич ҳамда Халқаро нодавлат ташкилот “Регионал диалог” ҳодимлари Мюша Север ва Бегзод Шариповлар билан учрашди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув мобайнида меҳмонларга Президент фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси, жиноий қонунчиликдаги янгиликлар, “Коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги” Қонун ва ушбу қонунни амалга тадбиқ этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори, республикада олиб борилаётган суд ислоҳотлари ва бу соҳада прокуратура органлари роли ҳақида маълумот берилди.

Жанов Клеменчич батафсил маълумотлар учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар халқ ўзидан келиб чиқаётганини таъкидлаб ўтди.

Учрашувда томонлар икки давлат ўртасида ҳуқуқий соҳада шартномалар тузиш ҳамда Ўзбекистон прокуратураси ва Словения Республикаси Адлия вазирлиги ўртасидаги профессионал алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳақида суҳбат олиб бордилар.

“Туркистон-пресс”