2018-08-20 15:58:33

ШОҲРУҲ ХОЛМУРОДОВ РАҚИБИНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН МАҒЛУБ ҚИЛДИ

Ўзбекистонлик яккакурашчи Шоҳруҳ Холмуродов кеча Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини нокаут билан тамомлади.

Муай тай бўйича “Super Chempion” промоутерлик компанияси томонидан ташкил қилинган турнир доирасида мезбон спортчи Идувбага қарши рингга кўтарилган спортчимиз муддатидан олдин зафар қучди.

“Sports.uz” сайти маълумотларига кўра, профессионал жангларини муай-тай спорт турида бошлаган Шоҳруҳ шу вақтга қадар 7 марта рингга чиқиб, 5 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган.

“Туркистон-пресс”