2018-08-20 16:11:27

ҲАМЮРТИМИЗ ДАРЬЯ ЛАТИШЕВА ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ КУМУШ МЕДАЛИ СОВРИНДОРИ!

Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига навбатдаги медаль қўшилди.

Кеча ушунинг таулу йўналишида баҳсларда иштирок этган Дарья Латишева учинчи натижани қайд этиб, финал йўлланмасига эга чиққанди. Бугун ҳамюртимиз мусобақанинг финал босқичида чиқиш қилди.

Қувонарлиси, ҳамюртимиз 12 нафар спортчи ичида иккинчи натижани қайд этди ва мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди.

“Туркистон-пресс”