2018-08-20 16:13:57

МАМЛАКАТИМИЗ МАКТАБЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ 5 СЕНТЯБРДАН БОШЛАНАДИ

Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов “Facebook”даги саҳифасидамаэлум қилди. 

Вазирнинг қайд этишича, Президент фармонига биноан Мустақиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон аҳолисига 31 августдан 4 сентябргача дам олиш кунлари этиб белгиланган. Мактаб ўқитувчилари ҳам ушбу дам олиш имкониятидан тўлақонли фойдаланиши учун янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади.

“Туркистон-пресс”