2018-08-20 17:18:56

ЎЗБЕКИСТОННИНГ 2 ТА БАНКИ “РОСЭКCИМБАНК” БИЛАН КРЕДИТ ШАРТНОМАCИНИ ИМЗОЛАДИ

Мамлакатимизнинг “Ўзсаноатқурилишбанква Асакабанки Россия экспорт-импорт банки (Росэкcимбанк) билан умумий қиймати 141,56 миллион еврога тенг кредит битимини имзолади.

Ҳужжат жорий йилнинг 17 август куни Москва шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ҳамда “Росэксимбанк” ва ЭКСАР вакилларидан иборат Россия экспорт маркази раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашув чоғида имзоланди.

Ушбу маблағ “Ўзсаноатқурилишбанк” ҳамда “Асака” банк томонидан Тошкент металлургия заводида йилига 500 минг тонна юқори сифатли совуқ катанли металл маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳасини молиялаштиришга йўналтирилади.

“Туркистон-пресс”