2018-08-25 13:35:06

81 НАФАР НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХС ҚЎШИМЧА ДАВЛАТ ГРАНТИ АСОСИДА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Алоҳида иқтидор талаб этадиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари тасдиқланди. Бу ҳақида Edu.uz расмий канали хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 7-сонли баёни билан республика олий таълим муассасаларининг кундузги, кечки, сиртқи, махсус сиртқи таълим шаклларида алоҳида иқтидор талаб этадиган таълим йўналишларининг касбий (ижодий) имтиҳон натижалари тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги 5270-сонли Фармонига (http://www.lex.uz/docs/3436192) мувофиқ 81 нафар ногиронлиги бўлган шахслар алоҳида иқтидор талаб этадиган таълим йўналишларининг касбий (ижодий) имтиҳонларини муваффақиятли топшириб, бакалавриатнинг кундузги шаклига қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари касбий (ижодий) имтиҳон натижалари билан олий таълим муассасаларида танишишлари мумкин.