2018-08-25 14:13:58

TWITTER РАҲБАРИ АҚШ КОНГРЕССИГА ЧАҚИРИЛДИ

АҚШ конгресси вакиллар палатасининг энергетика ва савдо бўйича қўмитаси кўрсатмалар бериш учун Twitter компанияси раҳбари Жек Дорсини чақиртирди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, қўмита Дорсини ижтимоий тармоқ ишидаги алгоритмлар борасида сўроқ қилишни режалаштирмоқда.

Таъкидланишича, қўмита Twitter ижтимоий тармоқда эълон қилинган маълумотни қандай кузатиб бориши ва назорат қилишини билмоқчи.