2018-08-25 14:44:35

БАНДЛИККА КЎМАКЛАШИШ МАРКАЗЛАРИ ФАОЛ ИШЛАМОҚДА

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли бандлигини ошириш орқали улар даромадлари ва фаровонлиги даражасини ўстириш, зарур шарт-шароитлар яратиш учун қулай ва самарали усуллардан кенг фойдаланилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тизими, жумладан, Бандликка кўмаклашиш марказларида ҳам кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

 Бу борада Навоий вилоятида 2018 йилги аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурига мувофиқ 36,2 мингдан ортиқ иш ўринларини яратиш белгиланган бўлиб,жорий йилнинг шу даврига қадар, жами 20 мингдан ортиқ  янги иш ўрни яратилди. 

Шулардан, иқтисодиёт тармоқларида янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва фаолиятини кенгайтириш орқали иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига —331 та лойиҳаларни амалга оширилиши ҳисобига 5 минг 600 та янги иш ўринлари яратилган бўлса, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури доирасида 99 та сервис объекти ташкил этилиши ҳисобига 803 та янги иш ўринлари ташкил этилган, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида, интенсив боғ ва иссиқхоналарда —103 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 723 та иш иш ўрни ташкил этилган бўлса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига —5 минг 11 та ва, шу жумладан, ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали  716 та ҳамда  шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш ҳисобига эса  5 минг 783 та иш ўринлари яратилган.

Бу борада, албатта,  маҳаллий давлат ҳокимияти билан бирга замонавий бозор муносабатлари механизмлари ва воситалари асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, ахборот-коммуникацион технологиялардан кенг фойдаланиб, фуқароларни ишга жойлашишларига кўмаклашиш, банд бўлмаган аҳолини, биринчи навбатда ёшлар, аёллар ва ногиронларни қасб-ҳунарга ўқитиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, вилоятдаги туман бандликка кўмаклашиш марказлариининг фуқароларни ишсиз деб эътироф этиш масалалари бўйича комисссияси томонидан туман, шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига мурожаат этган 4 минг 736 нафари ишга жойлаштирилган. Бундан ташқари, иш қидираётган аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида тумандаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат бурчаклари — мавжуд бўш иш ўринлари ташкил этилиб, мунтазам янгиланиб борилмоқда.

Шуҳрат НОРМУРОДОВ,

“Туркистон-пресс”