2018-08-25 14:59:18

МАКТАБ ЯРМАРКАЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

2018-2019 ўқув йили бошланишига хам оз фурсат қолди.Шу мақсадда 10 августдан 10 сентябрга қадар республикамиз бўйлаб ўқувчи ёшларни мактаб анжомлари ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида мактаб бозорлари ва ярмаркалари иш бошлади.

Навоий вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 27 та мактабларда 10 августдан бошлаб “Мактаб бозорлари ва ярмаркалари” бўлиб ўтмоқда.Ушбу ташкил этилган мактаб бозорларидан жами  33 мингдан ортиқ ўқувчилар фойдаланиши кўзда тутилаётган бўлса,  ўқувчилар учун 26 турдаги, 662 минг нусхадан ортиқ ўқув қуроллари ва  анжомлари савдоси йўлга қўйилган. Шунингдек, Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги қолган 224 та мактабларнинг 100 мингдан ортиқ ўқувчилари дислокация бўйича белгиланган буюм бозорларидан зарур ўқув-қуроллари ҳамда  анжомларини  харид этмоқдалар.

Эътирофлиси, ушбу  “Мактаб бозорлари ва ярмаркалари”да фақат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилган. Вилоятдаги энг чека қишлоқ овулларда ташкил этилган   совдо нуқталари ҳам тўлов терминаллари ва касса аппаратлари  билан таъминланган.  Бўлиб ўтаётган  мактаб бозорлари 10 сентябрга қадар давом этади. 

 Шуҳрат НОРМУРОДОВ,

“Туркистон-пресс”