2018-08-27 12:33:52

“MENING TOSHKENTIM” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

26 август куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Mening Toshkentim” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов шаҳар ҳокимлиги томонидан жорий йилнинг июль ойи охирида эълон қилинган бўлиб, пойтахт аҳолисида ўз она шаҳрига муҳаббат, фахр ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришни мақсад қилган.

Танловда профессионал ва ҳаваскор ёшлар ўзларининг 400дан ортиқ ижодий ишлари билан иштирок этишди. Танлов низомига мувофиқ, энг яхши ишлар ижтимоий тармоқлар орқали овозга қўйилгани танлов ғолибларини аниқлашда ҳаққонийлик, одиллик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилди.

Овоз бериши натижалари бўйича “Креатив фото” номинациясида Саидова Саида, “Энг яхши сурат” номинациясида 11 синф ўқувчиси Кихаева Александра, “Энг яхши мақола” номинациясида “Оила” журнали илмий котиби Якупов Сауржан, “Энг яхши панорама” номинациясида Ғоффоров Зокир, “Энг яхши селфи” номинациясида И.И. Мечникова номидаги Санкт- Петербург тиббиёт университети курс талабаси Калашникова Анна ғолиб, деб топилдилар.Бу ҳақда “Халқ сўзи” онлайн хабар берди

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи ЖаҳонгирОртиқхўжаев танлов ғолиб ва совриндорларига мукофотлар (ноутбуклар, планшет ва смартфонлар) ва рағбатлантирувчи совғаларни (поло футболкалари ва кепкалар) шахсан топширди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / "Халқ сўзи"