2018-08-27 13:22:01

“GM UZBEKISTAN” АЖ “45 ДАҚИҚАДА АВТОМОБИЛЬ!” ДАСТУРИНИ ТАКЛИФ ЭТМОҚДА

«GM Uzbekistan» АЖ барча дилерлик тармоқларида мижоз тўлов қилган заҳоти олиб кетиши мумкин бўлган автомобиллар мавжудлиги ҳақида эслатиб ўтди. Компания матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу хизмат орқали харидор ўзининг автомобилини атига 45 дақиқа ичида расмийлаштириб, олиб кетиши мумкин.

Айни вақтда компаниянинг дилерлик тармоқларида «45 дақиқада Автомобиль!» дастурида Spark, Laсetti (CNG) ва Cobalt русумидаги 2259 дона автомобиль савдога қўйилган. 

“Туркистон-пресс”