2018-08-27 13:24:33

“АДОЛАТ” СДП ТАШАББУСИ БИЛАН 50 ТА МТМДА ШАХМАТ-ШАШКА МАЙДОНЧАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан “Мактабгача таълим — кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида республикамиздаги 50 та шаҳар ва туманлардаги мактабгача таълим муассасаларида шахмат-шашка майдончалари қурилиб фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда партия Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур лойиҳа доирасидаги ишлар барча туман ва шаҳарлардаги мактабгача таълим муассасаларида давом этмоқда.

“Туркистон-пресс”