2018-08-27 14:30:55

РУСТАМ ЖАНГАБОЕВ ОСИЁ ЎЙИНЛАРИНИНГ БРОНЗА МЕДАЛИГА САЗОВОР БЎЛДИ

Ўзбекистон оғир атлетика жамоаси аъзоси Рустам Жангабоев Осиё ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди.

+105 кг вазн тоифасидаги оғир атлетикачилар баҳсида Жангабоев даст кўтаришда 203 кг, силтаб кўтаришда 252 кг оғирликдаги тошни ўзига бўйсундирди ва 455 кг натижа билан учинчи ўринни эгаллади.

Олтин ва кумуш медаллар Эрон вакилларига кетди, Беҳдад Салимикордасиаби 461 кг (208+253), Сайид Алиҳусайний эса 456 кг (208+248) натижа кўрсатди.

“Туркистон-пресс”