2018-08-28 15:18:09

ЎЗБЕКИСТОН-СИНГАПУР: ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ҲАМКОРЛИК

Жорий йилнинг 25 август куни Халқ таълими вазирлигида вазир Шерзод Шерматов ва Сингапур ўқитувчилари касаба уюшмаси котиби ҳамда “Educare” халқаро консалтинг компанияси раиси Майк Тируман ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.

Учрашув давомида М.Тируман  Сингапурнинг таълим тизими ҳақида сўзлаб, мамлакатининг ушбу соҳадаги ислоҳотлар тажрибаси билан ўртоқлашди.

Муҳокама жараёнида томонлар сифатли таълим тизимини ривожлантиришда ўқитувчилар ролининг аҳамияти, касбий малакасини ривожлантириш зарурияти ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида таъкидлаб ўтишди. М.Тируман Сингапурда ўқитувчиларнинг малакасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берди.

Шукуни, Майк Тируман Эксперт-таҳлилкенгашиташаббусибилан Инҳа универститетида Тошкент шаҳри умумтаълим мактаблари директорлари ва нодавлат таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашди.

Учрашув давомида М.Тируман “XXI аср таълими. Сингапур тажрибаси” мавзусида тақдимот ўтказди. Унда у Сингапурда таълим соҳасидаги ислоҳотлар, ушбу мамлакат мактабларининг тажрибаси ва ўқитувчиларнинг ўқув жараёнидаги асосий роли ҳақида сўз юритди.

“Туркистон-пресс”