2018-08-29 14:31:18

БАЙРАМ КУНЛАРИ ЯНА ҚЎШИМЧА ПОЕЗДЛАР ЙЎЛГА ЧИҚАДИ

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти 2018 йил 31 август ҳамда 1,2,3,4,5 сентябрь кунлари ҳаракат жадвалидан ташқари қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда railway.uz  маълум қилди.

“Мустақиллигимизнинг 27 йиллигини муносиб тарзда нишонлаш, дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида юртимиз аҳолиси ва сайёҳлар учун “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти 2018 йил 31 август ҳамда 1,2,3,4,5 сентябрь кунлари ҳаракат жадвалидан ташқари қўшимча поездлар қатновини йўлга қўйди” — дейилади хабарда.

“Туркистон-пресс”