2018-09-05 18:04:20

“AFROSIYOB” ЭЛЕКТРОПОЕЗДИНИНГ ШАҲРИСАБЗГА МУНТАЗАМ ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

7 сентябрдан бошлаб «Afrosiyob"нинг Шаҳрисабз шаҳригача мунтазам қатнови йўлга қўйилади ва Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатиш бошланади.Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишидаги №760/759- «Afrosiyob» замонавий электропездининг қатновига ўгартириш киритилди. Унга кўра, 2018 йил 7 сентябрдан бошлаб мазкур замонавийэлектропезднинг Шаҳрисабз шаҳригача мунтазам қатнови йўлга қўйилади ва Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатиш бошланади.

№760-«Afrosiyob» замонавий электропезди Тошкентдан Қаршигача бугунги кундаги ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади, Қаршидан Шаҳрисабзга эса соат 11.30 жўнайди.

№759- «Afrosiyob» замонавий электропезди Шаҳрисабздан Қаршига эса соат 15.43 ҳаракатини бошлайди. Қаршидан Тошкентга бугунги кундаги ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.

“Туркистон-пресс”