2018-09-05 18:11:03

БИРИНЧИ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

5 сентябрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида биринчи қўнғироқ чалиниб, янги ўқув йили бошланди. Янги йилдан бир неча минглаб болалар илк марта мактаб остонасига қадам қўйиб, биринчи синфга қабул қилинишди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” онлайн фоторепортаж уюштирди.

Одатдагидек биринчи синфга қабул қилинган ўқувчилар учун Президент совғалари топширилди. Қуйида янги ўқув йилининг дастлабки кунидан олинган фотосуратлар билан танишиб олишингиз мумкин.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»