2018-09-06 12:41:52

ХОРАЗМДА LACETTI АҒДАРИЛИБ КЕТИШИ НАТИЖАСИДА БИР КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида Фарғона вилоятида яшовчи О.А. Lacetti машинасини Саримой қишлоғи ҳудудидан ўтувчи йўлининг 510-километрида ҳайдаб кетаётиб, йўл четига ағдарилиб кетди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчининг рафиқаси Н.А. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.