Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзи битирган 22-сонли умумтаълим мактабида янги ўқув йили бошланиши билан ўтказилган тадбирда иштирок этди.
Тадбир давомида вазир Ш.Шерматов ва ушбу мактабнинг яна бир битирувчиси — Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Арипов билан мактабнинг ҳолати билан танишди. Шунингдек, битирувчилар 9-11 синф ўқувчилари билан мазмунли суҳбат ўтказишди ҳамда уларни ҳаётда муваффақиятга эришиш учун мактабдаги вақтларини унумли ўтказишга ва яхши ўқишга ундадилар.
Сурайё ИМОМОВА,
“Туркистон-пресс”
Фото: Халвқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати.