2018-09-10 13:00:10

ДЕНИС ИСТОМИН АҚШДАГИ ТУРНИР ҒОЛИБИ БЎЛДИ

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Чикагода ўтказилган мусобақа ғолибига айланди.

Ҳамюртимиз турнир давомида Марсело Аревало (Сальвадор), Томми Паул (АҚШ), Рубен Бемелманс (Руминия) ва Бьорн Фратангело (АҚШ) каби теннисчиларни мағлубиятга учратиб, финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда эса бошқа бир мезбон спортчи Реилли Опелкага қарши кортга чиқди ва 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этиб, бош соврин соҳибига айланди.

Ушбу ғолиблик орқали теннисчи 125 рейтинг очкоси ва 21 600 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин яқиндагина якунланган Осиё ўйинларида ҳам ғалаба қозониб, Ўзбекистон спорт делегацияси учун муҳим бўлган олтин медаль соҳибига айланганди.

“Туркистон-пресс”