2018-09-10 15:56:19

СЕКТОРЛАР ҲУДУДЛАР РИВОЖИГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги  “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”  қарори ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг қарори билан шаҳар ҳудуди секторлар кесимида 4 та раҳбарга бириктирилган. Шаҳар прокурори Эркин Шарипов 2-ҳудудга раҳбарлик қилади. Сектор штаби Каттақўрғон иқтисодиёт коллежи биносига жойлаштирилган ва барча жиҳозлар билан таъминланган. Штабда сектор раҳбарининг фуқароларни қабул қилиш ҳамда сектор аъзоларининг дам олиш хоналари, тиббиёт хонаси, қабулга келган фуқаролар учун кутиш зали ташкил қилинган.

Сектор раҳбари Эркин Шарипов мухбиримизга қуйидагиларни гапириб берди.

— Сектор аъзоларининг белгиланган режа асосида йиғилишлари ташкил қилиниб, жойлардан тушган таклифлар, ўрганиш натижалари ҳамда сектор аъзоларининг ташаббусларига кўра кейинги давр мобайнида амалга ошириладиган ишлар режалаштирилган. Бу эса ўз навбатида сектор аъзоларини ижодий, эркин ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлик асосида ишлаш имкониятини бермоқда. Сектор раҳбарининг ҳар бир маҳалла бўйича фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш китоби юритилган.

Секторда сектор аъзоларидан иборат таркибда навбатчилик жадвали ишлаб чиқилиб, фуқароларни секторда қабул қилиш амалиёти жорий этилган. Секторда фуқаролардан тушган мурожаатлар, муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш учун хизмат кўрсатувчи соҳаларнинг алоҳида навбатчилик ва телефон алоқаси ўрнатилган.

Сектор ҳудудидаги ҳар бир маҳалланинг ўзига ҳос хусусиятлари географик  жойлашуви, шарт-шароитлари ўрганилган ҳолда  “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Бунда энг  аввало маҳалладаги намунали оилалар, зиёли инсонлар маҳалла ҳудудида яшовчи корхона, ташкилот муассаса раҳбарлари, депутатлар обрў-эътиборга эга нуроний отахон ва онахонлар фикрлари панду-насиҳатларига таянилди. Улар маҳалладаги нотинч, ноқобил оилаларга бириктирилди. Шунингдек, маҳалладаги эҳтиёжманд ногирон ўзгалар парваришига муҳтож фуқароларга давлат томонидан ажратилган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланишлари назоратга олиниб, маҳалладан саховатпеша тадбиркор ҳомийлик ўз ихтиёрлари билан жамоатчилик ташаббуси асосида бириктирилди. Кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш максадида маҳаллаларга кириш жойларида жамоатчилик назорат масканлари ўрнатилиб тунги навбатчиликлар йўлга қўйилди. Узоқ муддатга чиқиб кетган фуқароларнинг алоҳида ҳисоби юритилгани ҳолда уларнинг чет элда нима билан машғуллиги, ўз оиласи билан алоқаси, яшаш ва ишлаш шароитлари сектор томонидан ўрганилиб борилмоқда. Оилада вояга етмаганларнинг яшаш шароити, ўз вақтида васийлик ва ҳомийликнинг белгиланиши доимий равишда назоратга олинаяпти. Шунингдек, чет элдан қайтган фуқароларни биринчи навбатда тиббий кўрикдан ўтишлари, уларни шаҳарда иш билан таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилиб борилмокда.

Маҳаллада жиноят содир этган ёки жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган фуқароларнинг муҳитга, ҳаётга мослашуви, ўз ҳаётини тўғри ташкил этишлари, жамоатчилик учун хавф-хатар келтириб чиқармаслик ҳолатлари катъий назоратга олинган. Фуқароларнинг ҳушёрлигини ошириш мақсадида аҳоли яшаш хонадонларига буклетлар тарқатилиб маҳаллаларга баннерлар ўрнатилган. Маҳаллаларда белгиланган режа асосида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича давра суҳбати, шу мавзудаги видеороликлар намойиши ташкил этилмоқда. Уюшмаган ёшлар ҳисоби алоҳида юритилиб, уларни иш билан таъминлаш, ҳаётда ўз ўринларини топишда мутахассис ходимларнинг маслаҳат ва тавсиялари, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича турли тадбирлар уюштириб келинмоқда.

Ҳар бир сектор аъзоси учун алоҳида жойлар ажратилган бўлиб, уларнинг секторда ишларни олиб бориш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Бизнинг секторимиз ҳудудида 10 та маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган бўлиб, мазкур маҳаллаларда жиноятчилик ҳолати таҳлил қилинди. 2018 йилнинг бошидан “Алишер Навоий” номли, “Дўстлик”, “Баҳористон”, “Миёнқол” маҳалларида жиноят умуман содир этилмаган.

Қолган маҳаллаларда ҳар хил турдаги жиноятлар тури маълум бўлди. Жумладан, “Баланд чордара” маҳалласида жиноятчилик 2 тадан 1 тага,“Зарафшон” маҳалласида 4 тадан 2 тага,“Кунжупай” маҳалласида 6 тадан 3 тага камайган.

Секторда ИИБ билан ҳамкорликда жиноятларнинг содир этилишига имкон бераётган шарт-шароитлар маҳаллалар кесимида таҳлил қилиниб, ҳар бир жиноят тури бўйича уларнинг барвақт олдини олишга қаратилган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган. “Йўл харитаси”нинг ижроси ўтказилган ҳар бир йиғилишларда муҳокама қилиниб келинган.

Сектор таркибида ишчи гуруҳ аъзоларининг йўналишидан келиб чиқиб, Яраштириш гуруҳи, Жиноятчиликнинг олдини олиш гуруҳи, Ободонлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш гуруҳи, Хотин-қизлар билан ишлаш гуруҳи, Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш гуруҳи ва маҳаллаларда Жамоатчилик назорати гуруҳлари ташкил қилинган.

Ҳар бир ишчи гуруҳи томонидан иш режалари тузилган. Уйма-уй юриш жараёнида аниқланган ёки келиб тушган мурожаатлар гуруҳларга йўналтирилиб келинган. Ишчи гуруҳлар томонидан шаҳар, вилоят, Республика даражасида ечиладиган масалалар ўрганиб чиқилиб, сектор раҳбарига билдирги киритилган, сектор раҳбари томонидан хат билан чиқилган.

Яраштириш гуруҳитомонидан секторда жойлашган маҳаллаларда 2 та эрта никоҳларни олди олинган ва 29 та оилалар яраштирилган. ФҲДЁ идоралари, хотин-қизлар қўмиталари, маҳаллардаги яраштирув комиссиялари билан ҳамкорликда ўтказилган 246 та тушунтириш ишлари натижаси 26 та оилаларнинг ажрими олди олинган.

Шунингдек, ХТБлар билан ҳамкорликда ўқувчиларни дарсдан ташқари бўш вақтларини самарали ўтказиш мақсадида 456 та тўгаракларга 4638 нафар ўқувчилар жалб қилинган.

Ўтган даврда сектордаги 4348 нафар вояга етмаганлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 185 нафари соғломлаштирилган, мавжуд 16 нафар чин етимларнинг барчасига ҳомийлар ёрдамида турли ҳилдаги моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилган. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун жами 12 та корхона ва муассасаларда 56 та иш ўринлари банд қилинган. Шундан, 14 ёшгача кўп болали ва ногирон болалар аёлларнинг 1 таси ушбу банд қилинган ишларга, 2 нафар ёшлар таълим муассасаларига жойлаштирилган. Ўтган даврда шаҳарда 2 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилган бўлиб, 228 та иш ўринлари билан 43 та корхона, ташкилотлар қатнашган, ушбу ярмаркаларда 66 нафар фуқаролар иш билан таъминланган. Шундан  2-сектор ҳудудидан 9 нафари хотин-қизлар, 12 нафари касб-ҳунар коллежи битирувчилари, 1 нафар қуролли кучлардан бўшаган фуқароларни ташкил қилган. 23 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича маслаҳатлар берилган. Шаҳарда янги иш ўринларини ташкил қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда, жумладан, 2-сектор ҳудудида 26 та янги ташкил қилинган тадбиркорлар ҳисобига 76 нафар фуқаролар иш билан таъминланган. Ҳудуддаги кўп қаватли уй-жойлар жойлашган “Дўстлик” МФЙда 2018 йил май ойида китоб дўкони ишга тушган. Айнан мазкур ҳудудда китоб дўконини очишдан мақсад, фуқаролар шу жумладан, ёшлар китоб дўконига кириб, маъанавиятини ошириб, жиноят содир этмаслигига эришишдир.

Сектор ҳудудидаги маҳалларларда жами 47 нафари спиртли ичимликка ружу қўйган, 19 нафар гиёҳвандликка чалинган ва 17 нафар тажовузкор руҳий шахслар рўйхатга олинган ва сектор аъзолари ҳамкор ташкилотлар улар билан суҳбатлар олиб боришган. 7 нафар спиртли ичимликка ва 6 нафар гиёҳвандликка ружу қўйган шахслар вилоят наркология диспансерига йўналтирилиб, белгиланган муолажаларга асосан даволанишга юборилган. Ургут туманидаги вилоят руҳий касалликлар шифохонасига 5 нафар тажовузкор руҳий шахслар мажбурий ва ихтиёрий равишда даволаниш учун юборилган.

Сектор ҳудудида жойлашган жами маҳаллаларда жиноят келтириб чиқариш мумкин бўлган нотинч оилалар, жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахсларнинг маҳаллалар кесимида рўйхати тузилиб, маҳалла ва оила паспортлари, жиноятчиликни олдини олиш бўйича 21 талик мезон ишлаб чиқилиб, йиғма жилдлар шакллантирилган. Жиноятчиликнинг олдини олиш гуруҳи аъзолари ва маҳаллалардаги обрўли фуқаролар томонидан маҳаллаларда ҳар 10 кунда муқаддам судланганлар, келишмовчилик бўлиб турган қўшнилар, нотинч оила аъзолари, жиноят қилишга ва фирибгарликка мойил шахслар аниқланиб, улар билан суҳбатлар ўтказилиб келинмоқда. Маҳаллалар ҳудудидаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, сектор аъзолари томонидан ҳар байрамларда совға-саломлар ташкил қилиняпти, улар Президентимиз томонидан доимий эътиборда эканлиги кенг оммага етказилмоқда. Ҳудудда 2018 йилнинг 8 ойида аёллар ва вояга етмаганлар томонидан жиноятлар қайд этилмаган. 4 нафар муқаддам судланган шаҳсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилган.Жиноятларнинг олдини олиш, хотин-қизлар ва вояга етмаган ёшларнинг четга иш излаб кетмасликлари учун ҳудудда яшайдиган хотин-қизларнинг бандлиги ўрганилиб борилиши натижасида 1075 нафар ишсизлар аниқланди, ҳозирги кунда улардан 103 нафарининг бандлиги таъминланди, уларнинг 120 нафари тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган, 12 нафари ҳунармандчиликка жалб қилинган ва АТБ “Микрокредитбанк” Каттақўрғон филиалидан 8 та 192 млн. сўмлик, “Агробанк” АТБ Каттақўрғон филиали томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида  37 та 347 млн. сўмлик кредит маблағлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2975-рақам билан рўйҳатдан ўтган тартиб асосида фуқароларга 7 фоиз имтиёзли кредитлар ажратилиши таъминланган. Бунинг натижасида 49 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Сектор ҳудудидаги маҳаллаларда Саломатлик маркази ва маъсул ходимлар иштирокида “Спиртли ичимликларни ичишни олдини олиш ва унинг салбий оқибатлари”, “Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг оқибатлари” мавзусида давра суҳбатлари ва учрашувлари  доимий равишда ўтказилиб келинаяпти.

“Туркистон-пресс” мухбири

Актамжон БЕРДОНОВ

ёзиб олди.