2018-09-10 16:00:08

АРИПОВ ВА МЕДВЕДЕВ ЎЗБЕКИСТОНДА АЭС ҚУРИШ ҲАҚИДАГИ КЕЛИШУВНИ ИМЗОЛАДИ

7 сентябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистонда тинч мақсадларда фойдаланиш учун атом электр станциясини қуришда ҳамкорлик қилиш бўйича ҳукуматлараро келишувни имзолади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар тарқатди.

Келишувни имзолаш маросими Россия ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси мажлиси якунлари бўйича Россия ҳукумати Қабуллар уйида бўлиб ўтди.

Келишув Ўзбекистон ҳудудида атом электр станциясини лойиҳалаштириш ва қуриш, шунингдек, ишга тушириш ва фойдаланишда ҳамкорликни кўзда тутади. Атом электр станцияси Россия лойиҳаси бўйича энергетик реактор асосидаги ҳар бирининг қуввати 1,2 ГВт бўлган икки энергоблокдан иборат.

Фото: ТАСС