2018-09-10 16:40:00

“GM UZBEKISTAN” CAPTIVA ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТЎХТАТМОҚДА

 “General Motors” компаниясининг моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегиясига мувофиқ, “Chevrolet Captiva” автомобилини “GM Uzbekistan” АЖ ишлаб чиқариш қувватларида йиғиш якунланишиҳақида “GM Uzbekistan” АЖМатбуот хизмати хабар берди.

“Шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга арзиларни рўйхатдан ўтказиш бугундан тўхтатилади. «GM Uzbekistan» АЖ диллерлик корхоналари билан биргаликда «Chevrolet Captiva» русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар учун истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини йил охиригача тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди”, — дейилади хабарномада.

Таъкидлаш жоизки, «Chevrolet Captiva» автомобили мамлакатимиз бозорига кириб келганига роппа-роса 11 йил тўлди. Илк бор Captiva автомобилини Ўзбекистонда йирик тармоқли йиғиш 2007 йилнинг октябрь ойидан бошланган. 2011 йилнинг сентябрь ва 2017 йилнинг февраль ойларида автомобилнинг янгиланган модели чиқарилган.

“Туркистон-пресс”