2018-09-11 15:54:29

СОЛИҚ ТИЗИМИНИНГ ИККИ МУҲИМ БЎҒИНИГА ЯНГИ РАҲБАРЛАР ТАЙИНЛАНДИ

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи лавозимига Абдураҳмонов Музаффар Мирзараҳимович тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.

М. Абдураҳмонов 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2011 йилда Тошкент автомобиль йўллари институти, 2016 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясидан бошлаб, турли лавозимларда фаолият юритган. 2018 йилдан «Тошкент шаҳар Инвестициялар, инновациялар, туризмни ривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш бошқармаси» давлат унитар корхонасининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Тошкент солиқ коллежини замонавий таълим муассасасига айлантириш бўйича ишлаб чиқилган концепцияга мувофиқ, яқин вақтлар ичида ушбу коллеж республикадаги замонавий таълим муассасалари қаторидан жой олиши режалаштирилган. Бу йўлда хорижий ва маҳаллий таълим муассасаларининг илғор тажрибасидан кенг фойдаланиш, шу жумладан, International House Tashkent халқаро академик лицейи билан ҳамкорликда замонавий ўқув моделини жорий этиш ва уни амалиёт билан уйғунлаштириш мақсад қилинган.

Шу боис Inter House халқаро академик лицейида кадрлар тайёрлаш бўйича етарлича билим ва тажриба тўплаган Тиллаев Фирдавс Ҳасанович Тошкент солиқ коллежи директори этиб тайинланди.

Ф.Тиллаев1988 йилдаТошкентшаҳридатуғилган. Маълумоти олий, 2009 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институти, 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. У саноат тармоқларида турли лавозимларда фаолият олиб борган.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати