2018-09-11 18:00:48

АҚШ ДАВЛАТ ДЕПАРТАМЕНТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛАДИ

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни АҚШ Давлат департаменти делегацияси Ўзбекистонга келади. Делегацияга АҚШ Давлат котиби Иқтисодиёт ва бизнес масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Брайан МакФитерс бошчилик қилади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф давомида Вазирлар Маҳкамасида, Ташқи ишлар, Ташқи савдо, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирликларида музокаралар ўтказиш кўзда тутилган бўлиб, мазкур учрашувлар чоғида савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

“Туркистон-пресс”