2018-09-12 13:15:52

“САМАРҚАНД-ПАНЖАКЕНТ” ЙЎНАЛИШИДА АВТОБУС ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Ўзбекистон-Тожикистон халқаро автотрассасида “Термиз-Душанбе”, “Денов-Душанбе”, “Самарқанд-Панжакент” йўналишларида халқаро автобуслар қатнови йўлга қўйилди

Икки қон-қариндош халқ вакилларига янада қулайлик яратиш мақсадида 8 cентябрдан бошлаб “Самарқанд-Панжакент” йўналиши бўйлаб халқаро автобуслар қатнови йўлга қўйилди.

Самарқанддан Панжакентгача масофа 64 км. Манзилга 1 соату 25 дақиқада етиб олинади. Йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан 20 минг сўм, Панжакентдан Самарқандгача 20 сомони этиб белгиланган.

Актамжон БЕРДОНОВ,

“Туркистон-пресс”