2018-09-12 13:17:55

АЛЬБИНА ҚОЗОҒИСТОНДАГИ МУСОБАҚАНИ ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАДИ

Теннисчимиз Альбина Ҳабибулина Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи халқаро мусобақанинг биринчи турини муваффақиятли бошлади.

Теннисчимиз илк даврада россиялик Анна Яковлевага қарши кортга чиқди ва  1 соат 15 дақиқа давом этган баҳсда 6:1, 6:2 ҳисобларида ғалаба қозониб, иккинчи даврага йўл олди.

“Туркистон-пресс”