2018-09-12 13:20:37

ТАДБИРКОРЛАРИМИЗ СУҒДДАГИ “АРЧА” КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Самарқандлик бир гуруҳ тадбиркорлар Суғддаги эркин иқтисодий зона фаолияти билан яқиндан танишдилар. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий сайти хабар берди.

Бу ерда 20 дан ортиқ корхоналар бир неча турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган экан.

—Арча дарахтидан 150 хил дизайндаги эшик ва ромлар ишлаб чиқарамиз, —дейди шу ҳудуддаги “Арча” корхонаси таъсисчиси Дадахон Очилов. — Маҳсулотларимиз маҳаллий бозор билан бирга хорижга ҳам экспорт қилинади. 120 дан ортиқ иш ўрни яратганмиз.

Самарқанддаги “Стеклопластик” корхонаси билан ҳамкорликда яна бир ишлаб чиқариш цехи ташкил қилдик. Эндиликда спорт, тиббиёт учун юмшоқ ва қаттиқ жиҳозлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқдамиз.

“Туркистон-пресс”