2018-09-12 13:26:43

ТОШКЕНТДА БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНЛАР УЧУН ДЕПУТАТЛАР САЙЛОВИ 14 ОКТЯБРДА ЎТКАЗИЛАДИ

Тошкент шаҳар ҳокимлигида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 40-сессияси бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашида Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссияси тузилди. Шаҳар Кенгаши депутатлари кун тартибидаги бир қатор қарорларни тасдиқлашди.

Жумладан, айрим депутатларнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан бўшаб қолган сайлов округлар учун депутатлар сайлови 2018 йил 14 октябрь, якшанба куни қилиб белгиланди.

“Туркистон-пресс”