2018-09-12 13:28:52

ИИВ МАРКАЗИЙ АППАРАТИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВЛАР

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида раҳбарлик лавозимларига янги ходимлар тайинланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда

Маълум қилинишича,  вазирлик Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-хизмат ўташни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига​ полковник Тўлқинбой​ Жуманов, ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-касбий тайёргарликни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига майор Фаррух Акмалов, ИИВ Кадрлар бош бошқармаси, Ташкилий-штат ишлари бошқармаси бошлиғи лавозимига​эса подполковник Азамат Аҳмедов тайинланди. 

Шунингдек, ИИВ Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази​ (Тошкент шаҳри) бошлиғи​​этиб полковник Алишер Усманов тайинланган. ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи​сифатида ​подполковник Аброр Сабиржанов иш бошлайди.

“Postda”-“На посту” газеталари ва “Qalqon”—“Щит” журналлари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири лавозимига​  Бернора​Содиқова,  ИИВ Малака ошириш институтига Абдураҳмон Пардиев бошлиқ этиб тайинланди. Подполковник Шерали Тураев ИИВ Ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори ​сифатида иш бошлайди.

“Туркистон-пресс”