2018-09-12 13:30:15

ИТАЛИЯЛИК ҚЎШИҚЧИ ҲАМОРЛИКДА БУХОРО ҲАҚИДА КЛИП СУРАТГА ОЛДИ

Италиялик қўшиқчи Danielle Pistolozzi ва Ўзбекистоннинг «Кўк Чой» гуруҳи From Bukhara With Love деб аталувчи мусиқий композицияга Бухоро ҳақида клип суратга олди, деб ёзади«Podrobno.uz».

Лойиҳа Ўзбекистонда туризмни мусиқа ва ноёб тарихий обидалар визуализацияси орқали ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида амалга оширилди. Қўшиқ италян ва рус тилларида куйланган. Клип эса дронлар ёрдамида тасвирга олинди.

Суратга олиш ишлари якунлангач, ташкилотчилар Италия ва Франция фуқаролари ўртасида фокус-гуруҳлар ўтказиб, уларга тайёр клипни кўрсатди. 100 кишидан 80 нафари Ўзбекистонга ташриф буюриш истагини билдирди, 60 фоиз ҳолатда эса одамлар эртакнамо Бухоро манзараларидан ҳайратга тушди.