2018-09-12 13:34:50

НОРВЕГИЯ ХЕЛЬСИНКИ ҚЎМИТАСИ БОШ КОТИБИ БИЛАН УЧРАШУВ

2018 йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида “Норвегия Хельсинки қўмитаси” (НХҚ) халқаро ноҳукумат ташкилоти Бош котиби Бьерн Энгесландбилан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва НХҚ ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Бьерн Энгесланд Норвегия Хельсинки қўмитаси номидан қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва демократик институтларни ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон раҳбарияти томонидан сўнгги йилларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади ва ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш, демократик қадриятлар ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашишга тайёрлигини изҳор этди.

Учрашувда шу билан бирга томонларни қизиқтирган бошқа масалалар кўриб чиқилди.

2018 йилнинг 10 сентябрида Адлия вазирлигида ҳам Норвегия Хельсинки қўмитаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

“Туркистон-пресс”

Фото: Адлия вазирлиги (minjust.uz).