2018-09-12 13:41:19

ФАЗЛИДДИН ҒОИБНАЗАРОВ 20 ОКТЯБРЬ КУНИ ЛАС-ВЕГАСДА ЖАНГ ҚИЛАДИ

Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров профессионал рингдаги навбатдаги жангини 20 октябрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ўтказади. Чарм қўлқоп устамизга асли келиб чиқиши мексикалик, лекин АҚШ шарафини ҳимоя қилиб келаётган боксчи Вилберт Лопез рақиблик қилади. Бу ҳақда olamsport.comсайти хабар берди.

Йигирма уч ёшли Лопез профессионал боксдаги фаолиятини 2013 йилнинг 17 май куни бошлаган. Шу кунгача 32та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 23тасида ғалаба қозонган. Ўн бешта жангда рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратган. Тўққизта жангда мағлубият аламини тотиб кўрган, биттаси нокаут билан. Вилберт чапақай боксчи ҳисобланади. Бу йил ҳисобидан 3та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучган. 

Фазлиддин Ғоибназаров эса 5та жангнинг барчасида ғалабага эришган. У ҳозирча сўнггиси бўлиб турган жангини 15 июль куни америкалик Кевин Жонсонга қарши ўтказиб, рақибини мағлуб этган эди.

“Туркистон-пресс”