2018-09-13 12:28:49

ОТБ “ЎЗБЕКНЕФТГАЗ”ГА КОРПОРАТИВ РИВОЖЛАНИШДА КЎМАК КЎРСАТИШИ МУМКИН

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бош офисида Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖда корпоратив ўзгаришларни амалга ошириш мақсадида ОТБ томонидан техник ёрдам кўрсатилиш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақдаЎзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ёрдамнинг бир қисми сифатида ОТБ томонидан маслаҳатчиларни жалб қилиш кўзда тутилган. Улар етакчи нефт ва газ компаниялари билан зарур тадқиқотлар ва таққослаш ишлари олиб борадилар, ва сўнгра ҳисобот ва тавсиялар берадилар.

Учрашувда ОТБнинг “Ўзбекистон Республикасининг газни узатиш тизимини техник қайта жиҳозлаш, модернизация қилиш ва ривожлантириш дастури”ни молиялаштиришдаги иштироки муҳокама қилинди.

Ушбу Дастур бўйича ОТБ вакиллари Дастурнинг асосий техник параметрлари, режалаштирилган тадбирлар ва амалга ошириш муддатларини  ўз ичига олган тақдимот материаллари билан таъминландилар.

ОТБ вакилларининг газ транспорт тармоқларини модернизация қилиш бўйича лойиҳани молиялаштиришда иштирок этишга бўлган қизиқишига сабаб, лойиҳанинг амалга оширилиши Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо айланмасини ошириш имконини беради, бу эса ОТБ сиёсатида акс этган.  

Учрашув давомида лойиҳани молиялаштиришдаги дастлабки шартлар эълон қилинди.

“Туркистон-пресс”