2018-09-13 16:01:16

РОНАЛДУНИНГ CR7 БРЕНДЛИ ОЛТИНЧИ ОТЕЛИ ПАРИЖДА ОЧИЛАДИ

“Ювентус” футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду меҳмонхоналар тармоғининг олтинчи отелини Францияда очади.Бу ҳақда soccer.ruхабар берди.

«Pestana CR7»брендли олтинчи отель 2021 йилда Парижда пайдо бўлади. Айни пайтда португалиялик футболчининг иккита меҳмонхонаси Лиссабонда ва Мадейра оролидаги Фуншал шаҳрида фаолият кўрсатмоқда. 2020 йилда яна учта отель очилиши кутилмоқда: Мадрид, Нью-Йорк ва Марокашда.

Криштианунинг Париждаги отели 60 млн еврога баҳоланмоқда. Лойиҳага футболчининг меҳмонхоналар тармоғи Pestana компанияси томонидан маълум улуш билан инвестиция қилинади.

“Туркистон-пресс”