2018-09-13 18:00:26

TЕМИРЙЎЛНИ КЕСИБ ЎТАЁТГАН АЁЛНИ ПОЕЗД УРИБ ЮБОРДИ

Тошкентда электропоезд темир йўлни кесиб ўтаётган аёл кишини уриб юборди

2018 йил 13 сентябрь куни соат 08:00 ларда Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Боғишамол кўчаси, “Салар-Ялонғоч” бекатлари оралиғининг 4-километр 9-пикетида “Тошкент-Хўжакент” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган 6429-сонли электропоезд қулоғида қулоқчини бўлган ҳолда темир йўлни кесиб ўтаётган Л.ни (1966 й.т. аёл) уриб юборган ва у олган тан жароҳатлари натижасида ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Туркистон-пресс”