2018-09-13 18:02:05

ДИЛОРОМ ТОШМУҲАМЕДОВА “ОИЛА” МАРКАЗИГА ДИРЕКТОР ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Дилором Ғофуржоновна Тошмуҳамедова Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказига директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот“ канали маълум қилди.

Қайд қилинишича, Дилдора Мирсабитовна Каримова ва Дилбар Мағрибжоновна Алимжонова марказ директор ўринбосари лавозимига тайинланди.

“Оила” маркази оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда замонавий намунали оила мезонларини жорий этиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида республиканинг етакчи илмий-тадқиқот эксперт муассасаси ҳисобланади.

Маълумот учун, Дилором Тошмуҳамедова 2008 йилдан 2013 йилга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери лавозимида ишлаганди.

“Туркистон-пресс”