2018-09-14 14:08:43

ЗАРКЕНТДА ЗАМОНАВИЙ ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА ОЧИЛДИ

Қўшработ туманидаги олис Заркент маҳалласида замонавий қишлоқ оилавий поликлиникаси фаолият бошлади.

— 2 миллиард 200 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланиб, реконструкция қилинган муассасамизда 20 мингга яқин Заркент аҳолисига юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконияти яратилди, — дейди Заркент қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири Холдор Ибрагимов. — 120 қатнов қувватига эга поликлиникамизда 30 ўринли кундузги стационар ташкил этилди. Барча хоналар ва лаборатория зарур жиҳозлар ва замонавий тиббий аппаратлар билан таъминланди. Ижтимоий дорихона ва тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилди.

Янги муассасада қишлоқ аҳолиси Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидан борган малакали мутахассислар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

“Туркистон-пресс”