2018-09-14 15:36:28

БАҲРОМ АШРАФХОНОВ “ЎЗБЕКНЕФТГАЗ” АЖ РАҲБАРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

2016 йилдан буён Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Баҳром Ашрафхонов «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди, дея хабар қилди Газета.uzҳукуматдаги ахборот манбасига таяниб.

Маълумот учун, Баҳром Ашрафхонов (1969 й. т.) — Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (1993 йил) тамомлаган, 1993−1994 йилларда Кентукки университетида (АҚШ) таҳсил олган.

2007 йилдан молия вазири ўринбосари — Молия вазирлиги Ғазначилиги раҳбари бўлиб ишлаган. 2005−2007 йилларда молия вазирининг биринчи ўринбосари, 2004−2005 йилларда — молия вазири ўринбосари, 2002−2004 йилларда — молия вазири ўринбосари, Молия вазирлигининг Суғурта назорати бўйича давлат инспекцияси бошлиғи, 2000−2002 йилларда — мазкур инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари, 1998−2000 йилларда — UzAIG Ўзбекистон-Америка суғурта компанияси бош менежери, 1994−1998 йилларда — AIG Trading Group`нинг Марказий Осиёдаги вакили бўлиб ишлаган.

Фото: Sputnik