2018-09-14 15:50:36

ТОШКЕНТДАН НИЖНИЙ НОВГОРОДГА АВТОБУС ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

14 сентябрдан бошлаб “Тошкент - Нижний Новгород - Тошкент” автобус йўналишида илк автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда қайд қилинишича, ушбу йўналишда Ўзбекистон томондан ташувчи “UZKAZ AVTO TRANS” МЧЖ шаклидаги ҚКга қарашли “VANHOLL” русумли автобуслари хизмат кўрсатади. Россия томонидан эса ташувчи “Панюшкин С.Ю.” ЯТТга қарашли “VANHOLL” русумли автобуслари хизмат кўрсатади.

Йўналишнинг масофаси 3000 км, қатновга сарфланадиган умумий вақт 61 соат, йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Тошкентдан Нижний Новгородгача - 500 минг сўм. Нижний Новгороддан Тошкентгача эса – 6 минг рубл қилиб белгиланди.

“Туркистон-пресс”