2018-09-17 17:10:29

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИ ОЧИҚЛИГИ БЎЙИЧА БИРИНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг “Очиқлик индекси” бўйича навбатдаги рейтинги эълон қилинди. Унга 59та давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи киритилган.

2018 йил 1 июль ҳолатига кўра, Адлия вазирлиги 88.12 балл билан биринчи ўринни эгаллади.Бу ҳақда вазирлик расмий сайти хабар берди.

2-ўринни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (75.85балл), 3-ўринни Марказий банк (66.75 балл), тўртинчи ўринни Соғлиқни сақлаш вазирлиги (64.30 балл ), 5-ўринни Давлат солиқ қўмитаси (63,56 балл ) қўлга киритди.

“Туркистон-пресс”