2018-09-17 17:24:52

ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ПРЕЗИДЕНТИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛДИ

Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Ҳажар 17 сентябрь куни ИТБ гуруҳи ва Араб жамғармалари Мувофиқлаштирувчи гуруҳи делегацияси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди, дея хабар қилди Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ташриф доирасида 18−19 сентябрь кунлари «ИТБ Гуруҳи куни» анжумани ҳамда Араб жамғармалари Мувофиқлаштирувчи гуруҳи иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтади. Уларда Ўзбекистон Бош вазириўринбосари раиси Суҳроб Холмуродов иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг май ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи вақтида Ислом тараққиёт банки раҳбари билан учрашган эди.

“Туркистон-пресс”