2018-09-17 17:29:16

АҚШНИНГ ХАЛҚАРО ДИНИЙ ЭРКИНЛИК МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЭЛЧИСИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛДИ

АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасида алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Сэм Браунбэк бошчилигидаги делегация 17 сентябрь куни мамлакатимизга ташриф буюрди.Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

АҚШ делегацияси ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида «Диний бағрикенглик: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади.

Унда мамлакатимизнинг қатор вазирлик ва идоралари мутасаддилари, фуқаролик жамияти институтлари, диний конфессиялар вакиллари иштирок этади. 

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва АҚШнинг Глобал ҳамкорлик институти ўртасида меморандум имзоланиши кутилмоқда.