2018-09-17 17:36:55

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИДА ЕТТБ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Халқ таълими вазирлиги ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари Ўзбекистонда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.

Учрашув  доирасида томонлар Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун қонунчилик базасини ва институциал муҳитни яратиш масалаларини муҳокама этдилар.

Ҳозирда Ўзбекистонда “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. ЕТТБ вакиллари Ўзбекистон давлат органлари ва ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар натижасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича тавсияларини ва концепцияни ишлаб чиқарадилар.

Концепцияда давлат-хусусий шериклик соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини, Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик механизмларини такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш стратегик дастурини ўз ичига қамраб олади.

Таъкидлаш керакки, 2018 йилнинг 5 сентярь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ушбу ҳужжат халқ таълими соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб берди. Бу эса мамлакатимизда нодавлат мактаблар тизимини шакллантириш имкониятини яратади.

“Туркистон-пресс”