2018-09-18 13:05:47

ЎЗБЕКИСТОН БОШ ВАЗИРИ ОКТЯБРЬ ОЙИДА ТОЖИКИСТОНГА БОРАДИ

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов октябрь ойида Тожикистонга боради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабарида маълум қилинган.

Қайд қилинишича, 14-17-сентябрь кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтган.

Унда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Покистон, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Хитойнинг ваколатли вакиллари 2018 йил октябрь ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлар) Кенгашининг бўлажак мажлисига тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар.

“Туркистон-пресс”