2018-09-18 13:09:00

ИИВ МАРКАЗИЙ АППАРАТИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВЛАР

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайтида маълумот берилди.

Хусусан,

полковник Норгитов Шуҳрат Эркинович,Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департамент бошлиғи лавозимига;

подполковник Аҳмедов Олимжон Турсунбоевич, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти бошлиғининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

“Туркистон-пресс”