2018-09-18 13:15:27

ҲУСНИДДИН ПЎЛАТОВ WBA ASIA КАМАРИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Ҳусниддин Пўлатов ярим ўрта вазн тоифасида рингга чиқди.

Ушбу жангда ҳамюртимизга индонезиялик Сохлан Корал рақиблик қилди. 12 раундга мўлжалланган баҳсда ҳамюртимиз 6-раундда рақибини нокаутга учратди ва WBA Asia камарини қўлга киритди.

Пўлатов профессионал рингда бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 14-жангини ўтказиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган (5 та нокаут).

“Туркистон-пресс”