2018-09-18 13:56:19

КОЗИМ ЎРИНБОЙХЎЖАЕВ “МИЛЛИЙ” СТАДИОНГА ДИРЕКТОР ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Пойтахтимизда жойлашган “Миллий” стадионига янги раҳбар тайинланди. Стадион бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси раҳбари лавозимига Козим Ўринбойхўжаев тайинланди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди.

Маълумот ўрнида, Козим Ўринбойхўжаев 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.  2та олий маълумотга эга. Ўзбекистон миллий Университетининг Ижтимоий-сиёсий фанлар ва Иқтисодиёт факультетларини тамомлаган.

“Туркистон-пресс”